"Ноттингем Форест" ҳимоячиси "Челси" ва "Арсенал" нишонида

CHERY AUTO

"Ноттингем Форест" ҳимоячиси Муриллога Лондон клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Tecno

"Caught  Offside" нашри ёзишича, бразилиялик ҳимоячи хизматларига "Арсенал" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Ноттингем" 23 ёшли футболчи трансферидан 80-90 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бу нархга Лондон клублари футболчини сотиб олишга тайёр. 

Муррилонинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг "ўрмончилар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Муррило жорий мавсум "Ноттингем" сафида 12 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!