Новак Жокович: Ҳамма муаммо бошимда
Сербиялик Новак Жокович Францияда ўтаётган "Ролан Гаррос" турниридаги иштирокидан кўнгли тўлмаётганини таъкидлаб ўтди.
"Рақибим ғалаба учун охиргача кураш олиб боргани ва у зўр ўйин намойиш этганини таъкидлаб ўтмасдан иложим йўқ. Тўғрисини айтсам кортдаги харакатларимдан кўнглим тўлмаяпти. Бироқ мен барча ишни, ҳал қилувчи вазиятларни тўғри бажармоқдаман. Бу эса ғалабамга кифоя қилмоқда. Умид қиламанки келгуси учрашувимда бунданда яхши ўйнайман.
Жароҳатдан қайтиш, спортчилар учун аслида осон. Бизда ҳамма муаммо бошимизда. Бир жойда ўтириб, мусобақаларг қайтиш ҳақида ўйлаш хато. Мен спортчиман ва барча қийинчиликларни енгиб ўтаман. Менинг ғалабаларим, тинимсих меҳнатим самарасидир" - дейди Новак.
Фикрлар