Новак Жокович жароҳатдан қутилди
Ads

Лондонда “ATP Fever-Tree Championships” турнирида иккинчи даврага йўл олган теннисчилар номи аниқ бўлди.

Мусобақада австралиялик Ник Кириос британиялик Энди Маррейни 2:6, 7:6, 7:5 ҳисобида енгди. Сербиялик Новак Жокович эса австралиялик Жон Миллманни 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

 Шунингдек, ушбу босқичдан Григор Димитров (Болгария), Леонардо Майер (Аргентина), Фелисиано Лопес (Испания), Кайл Эдмунд ( Буюк Британия, Жюльен Беннето (Франция), Адриан Маннарино (Франция), Милош Раонич (Канада) муваффақиятли ўтди.