Новак Жокович "US Open"даги барча очколари ва ишлаган пулларидан айрилади

Хабарингиз бор, Новак Жокович АҚШ очиқ чемпионати - "US Open" мусобақасининг нимчорак финалида дисквалификация қилинди.

Мазкур ҳолат юзасида "USTA" матбуот хизмати расмий баёнот берди.

“Катта дубулға турнири қоидаларига кўра, соғлиққа зарар етказадиган тўпга қасддан ёки тасодифан хавфли зарба бериш Новак Жоковични "US Open" мусобақасидан дисквалификация қилишга олиб келди.

Дисквалификация туфайли у барча рейтинг очколари ва мусобақада ишлаган пул мукофотларини йўқотади, шунингдек жарималарни тўлайди“, - дейилади баёнотда.

0184b8d2-691d-4f58-bbad-86075e3b8608

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!