Новак Жокович ярим финалда Рожер Федерерга қарши кортга чиқади
Сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта дубулға“ туркумига  кирувчи мусобанинг ярим финалига чиқди.
 
Новак турнирнинг яккалик баҳслари чорак финалида канадалик Милош Раонични 6:4, 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа, Австралия очиқ чемпионати ярим финалига чиққан Н.Жокович, энди швейцариялик Рожер Федерерга қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)