Нойер Германия терма жамоаси тарихига кирди

Мазкур учрашувда немислар дарвозасини Мануэль Нойер қўриқлади ва "немис машинаси" сафидаги қуруқ ўйинлар сонини 37 тага етказиб олди. 33 ёшли голкиперга бундай натижа қайд этиш учун 88 та ўйин кифоя қилди.

Шу тариқа Нойер Германия терма жамоасидаги қуруқ ўйинлар сони бўйича 1979 йилда Зепп Майер томонидан ўрнатилган (36) рекордни янгилашга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!