Нойер операция қилинди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер тиззасидан жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, операция муваффақиятли ўтган, бироқ Нойернинг соғайиши учун бир неча ҳафта талаб этилади.
"Жамоа аъзолари Мануэлнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайди. Ишончимиз комилки, у тез орада яна ажойиб формада биз билан бирга бўлади", - деди "Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамижич.
35 ёшли Нойер жорий мавсум “Бавария” сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар