Нойер учун мавсум якунига етди
"Бавария" клуби ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. У таътил вақтида оёғини синдириб олган.
Мануэль чанғи учаётганида нотўғри ҳаракат қилган. Ҳозир у аллақачон операция қилинган. Маълум бўлишича, посбон қолган мавсумни тўлиқ ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Нойернинг жамоаси "Бавария" чемпионлар лигасида ПСЖга қарши майдонга тушади.
Фикрлар