Нойерниинг жароҳати ўта жиддийлиги маълум қилинди

"Бавария" дарвозабон Мануэль Нойернинг ўнг оёғининг пастки қисми синганини эълон қилди.

"Bild" нашрининг ёзишича, Нойернинг оёқ суяги очиқ синган. Бундай жароҳатни тиклаш учун оддий синишдан кўра кўпроқ вақт керак бўлади. "Bild" бу борада Нойер атрофидагилар билан боғланди ва дарвозабонга яқин одамлар Мануэлнинг ташхиси айнан шундай эканлигини инкор этишмади.

"Бавария"да ҳеч ким Нойер қачон ва қандай формада майдонга қайтишини айта олмайди. Футболчи аввалги даражасига чиқа олишига ҳам шубҳа бор. Шу боис, мюнхенликлар клуби нафақат жорий мавсумда, балки узоқ муддатда унинг ўрнини боса оладиган дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи.

Гарчи трансфер ойнаси 31 январгача очиқ бўлса-да, раҳбарият янги дарвозабон қидиришни кечиктирмоқчи эмас. Чунки бу вақтга қадар Бундеслиганинг 3 та ўйини бўлиб ўтади ва ПСЖ билан чемпионлар лигасидаги ўйинларга атиги икки ҳафта қолади.

Эслатиб ўтамиз, Нойер Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатидан чиққанидан сўнг таътилда чанғи учаётган вақтида оёғини синдириб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!