Нойернинг агенти: "Бавария" ҳозирги таркиби билан АПЛ грандларига рақобат қила олмайди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг агенти унинг Мюнхен супер клубидан кетиши мумкинлигини айтди.
“Мануэль Европа чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи. “Бавария”нинг ҳозирги таркиби эса Англия грандлари билан рақобатлаша олмайди.
Албатта, у шартномасини узайтириб, фаолиятини Мюнхенда якунлаши мумкин. Бироқ, бошқа вариантлар ҳам бор”, - дейди агент.
Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар