Нўъмон Ҳасанов "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Кўрдингиз очиқ ва томошабоп футбол бўлди. Меҳмонда ўйин ўтказиш қийин бўлмоқда, ҳалиям ўз уйимизда бирорта учрашув ўтказмадик. Қўқондан келган мухлисларга раҳмат айтамиз.

Ўйинга келадиган бўлсак, жамоам битта голгача яхши ўйнади, умуман олганда 20-дақиқагақадар яхши ўйнадик, голдан кейин эса тўлиқ устунлик "Насаф"га ўтди. Ўзи жамоам 20 дақиқа ўйнай оляпти, 70 дақиқа ташаббусни бериб қўймоқдамиз.

Жамоамда йўқотишлар бор, ўтган йилги кучли таркибимизни сақлаб қола олмадик, Ўткир Юсуповни эса "Навбаҳор" илиб кетди, ҳаммаси пулга бориб тақалади. Афсуски бу менинг қўлимда эмас", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!