Нукусда мураббийларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган семинар бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида юртимизнинг барча вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилинаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. 

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида  мураббийлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.  Ушбу семинарда Қорақалпоғистоннинг спорт муассаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар, Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциациясининг вакиллари иштирок этишмоқда. 

Семинар давомида мураббийлар тайёрлаш бўйича дастур хақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, футбол билан боғлиқ янгиликлар, ўзгаришлар ва қарорлар, янги ташкил этилаётган футбол академиялари хақида маълумотлар берилди.

Нукус олимпия захиралари коллежининг мажлислар залида ташкил этилаётган ушбу семинарни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мураббийлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шовкат Имамов олиб бормоқда. 

19 июндан 21 июнь кунига қадар амалий имтиҳонларга старт берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!