Нур-Султон шаҳри Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

4 июлдан 7 июлга қадар Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум кураши, эркин ва аёллар кураши )  бўйича ёшлар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу борада миллий терма жамоамиз ушбу мусобақада ҳамма вазн тоифасида спорт курашларининг барча турлари бўйича тўлиқ иштирок этади. Мазкур мусобақада дунёнинг 19 мамлакатидан келган спортчилар иштирок этадилар. Хусусан, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Япония, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Жанубий Корея, Саудия Aрабистони, Сингапур, Шимолий Корея, Сурия, Хитой Таипейи, Тожикистон, Таиланд ва Туркманистондан жангчилар гиламга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!