Нур-Султон шаҳрида яна кумуш ва бронзага эга бўлдик
Маълумки, Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин тусга кириб бормоқда. Хабарингиз бор, эркин кураш бўйича 45 кгда гиламга чиқаётган юртдошимиз Нодирбек Ёқубов финалга йўл олганди. Афсуски, сўнги беллашувда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйиб, кумуш медаль билан кифояланди. 48 кгда бронза медали учун бахс олиб борган ҳамюртимиз Камронбек Қадамов эса, ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бугунги кун дастурида яна бир нечта курашчиларимиз совринли ўринлар учун гиламга чиқишади.
Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
Фикрлар