Нур-Султонда ҳамюртларимиз шохсупага кўтарилмоқда
Хабарингиз бор, Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мазкур чемпионатда барча турларда тўлиқ таркибда иштирок этаётган ҳамюртларимиз ажойиб натижаларни қайд этмоқда. Жумладан, юнон-рум кураши бўйича 60 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Амир Султонов барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлган бўлса, 55 кг вазнда Аброр Атабоев кумуш медални қўлга киритди. 48 кгда Қувонч Тошназаров ҳамда 93 кг да Жаҳонгир Хошимовлар эса бронза медали сохибига айландилар.
Фикрлар