"Нурафшон" таркибга янги қўшилган футболчиларни таништирди

Яқинда номи “Нурафшон” дея ўзгартирилган клуб Усмон Тошев бошчилигида тайёргарлигини қизғин давом эттирмоқда.

Куни кеча айрим ўйинчилар билан шартномалар имзолангани малум қилинди. Ёдингизда бўлса, яқинда Sports.uz сайти орқали бухороликлар сафига Тожикистон терма жамоаси ҳужумчиси, “Хўжанд”да тўп сурган Тоҳир Маладустов таклиф қилингани хусусида сиз ўқувчиларга хабар бериб ўтгандик. Унга кўра, ушбу ҳужумчи янги жамоаси сафида 19-рақам остида тўп суриши маълум бўлди. Эътиборлиси, “Нурафшон” тожикистонлик футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади.

нурафшон3

Шунингдек, жамоага асли бухоролик ҳужумчи, охирги марта Фарғонанинг “Истилқлол” жамоасида ҳаракат қилган Фирдавс Асадов ҳам таклиф қилинган бўлиб, шартнома муддати 2023 йил охиригача амалда бўлади. У мавсумнинг иккинчи қисмида “Нурафшон” таркибида 22-рақамда ўйнайди.

Қолаверса, жароҳати туфайли анча вақт даволанган ҳимоячи Бобур Омонов яна сафга қайтди. Клуб эса у билан 2021 йил охирига қадар янги шартнома имзолади. Бекзод Саидов билан ҳам 2022 йил якунига қадар келишувга эришилди. Ушбу футболчилар 3 ва 18-рақамларни қабул қилиб олдилар.

нурафшон1

Шунингдек,  қуйидаги футболчилар билан шартномалар узайтирилди:

Бехруз Шодмонов – 2022 йил охиригача

Анвар Жўраев – 2025 йил охиригача

Сардор Иззатов – 2025 йил охиригача

Ҳакимхон Аъламхонов – 2025 йил охиригача

Миржалол Жумаев – 2025 йил охиригача

Шохжаҳон Насимов – 2025 йил охиригача

“Нурафшон” ФК Қадамбой Нурматов, Абдужамол Исроилов, Рахат Жапаров, Азамат Исроилов ва Қаҳрамон Баҳодиров билан меҳнат шартномаларини бекор қилди. Шохруҳ Холматов эса рўйхатдан чиқарилди.

Шу билан бирга “Нурафшон” клуби бош директори сифатида Фарруҳ Ҳамроев иш бошлади. У бунга қадар Бухоро вилояти футбол ассоциациясининг вице-президенти бўлиб ишлган. Усмон Тошев эса расман бош мураббий ролида рўйхатдан ўтказилди.  

Бухороликлар ёзги йиғинни режа асосида ўтказиб келмоқдалар. Усмон Тошев ўзининг ўйин услубидан келиб чиққан ҳолда жамоани бўлажак баҳсларга тайёрлаб боряпти. Йиғин давомида Суперлиганинг иккита жамоаси билан назорат учрашуви ҳам ўтказилган. “Қизилқум” билан кечган учрашувда жанговор дуранг қайд этилган – 3:3. Бундан ташқари, “Машъал” билан кечган назорат баҳсида ҳисоб очилмаган – 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!