Нурбек Жолдошов: "Шундай ўйин ва таркиб билан "Навбаҳор" чемпионлик ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга қодир"

"Навбаҳор" кеча Қирғиз Республикасининг “Нефтчи” (Қўчқор-Ота) клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди ва унда йирик – 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг “Нефтчи” бош мураббийи Нурбек Жолдошовдан клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди:

"Наманганга учинчи марта ташриф буюряпмиз. Жамоамизни жуда яхши кутиб олишди. Ўйин жуда чиройли тарзда ўтди. Айни пайтда миллий чемпионатимизда танаффус юзага келган. Шунингдек, айрим футболчилар Қирғиз Республикаси терма жамоасига чақирилишган. Шу боис, бугунги таркибимиз оптимал бўлмади ва асосан ёшларни майдонга туширдик. Яхши баҳс бўлди. Ушбу учрашувни таҳлил қиламиз. Бугунги ўйин учун “Навбаҳор” ва Наманган аҳлига ўз миннатдорчилигимни билдираман". 

– Бугунги рақиб – “Навбаҳор”нинг ўйини борасида нима дея оласиз? Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган...

– Биз бу йил ОФК Кубоги гуруҳ баҳсларида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушдик (ўша ўйинда жиззахликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди). Шу боис, Ўзбекистон чемпионатини синчиковлик билан кузатяпмиз. Бу йил “Навбаҳор”га қарши 2 та ўртоқлик баҳси ўтказдик ҳамда ҳар икки беллашувда ҳам жамоамизга қийин бўлди. Шундай ажойиб ўйин ва таркиб билан “Навбаҳор” чемпионлик ҳамда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга қодир. Уйчида бўлиб ўтган илк халқаро ўртоқлик баҳсида дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бугун эса йирик ҳисобда имкониятни бой бердик.

Умуман олганда, таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” билан 3 марта халқаро ўртоқлик ўйини ўтказдик. 2018 йили бўлиб ўтган баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учрагандик ва ўшанда “Навбаҳор”нинг битта голига айни пайтда Россия Премьер-лигасининг “Урал” клубида ўйнаётган Остон Ўрунов муаллифлик қилганди.

– Наманган шаҳри ҳақида нима дея оласиз?

"Тўғриси, Наманганга келганимиздан бери шаҳарни айланишга вақтимиз бўлмаяпти. Аммо Наманганнинг гуллар шаҳри эканлигини биламан ва эшитганман. Ушбу байрамга келаси йили ташриф буюришга ҳаракат қиламан".

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhiddin
23/09/2022 21:51
Навбахор чемпион
&
Бахриддин М.З.
23/09/2022 17:07
Халол уйнаса 13 уринда тугатади