Нурмагомедов: Фергюсонга қарши жанг UFC тарихида қолади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов бўлажак рақиби америкаилк Тони Фергюсонга бўладиган тўқнашувни UFCнинг 25 йиллик тарихидаги энг муҳим жанг дея баҳоламоқда. Жанг UFC 223 турнири доирасида жаҳон чемпионлиги учун кечади ва 7 куни апрел куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

UFC 25 йиллик тарихида бундай даражадаги жанг бўлмаган, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради BJPENN нашри. – Мухлислар учун бу ажойиб жанг. Барча хурсанд бўлади, чунки жанг юқори даражада чемпионлик учун кечади. Айни дамда бу UFC тарихи учун муҳим.

Мен учун бу биринчи навбатда вақтинчалик чемпион ёки камар учун эмас. Буни Макгрегор салкам уч йил муқаддам қўлга киритган. Бу ҳақиқий чемпион камаридир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!