Илия Топурияни осонликча енгиш мумкинми? Нурмагомедов жавоб берди

  • 02.02.2026 20:26
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

PFL нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Усмон Нурмагомедов 70 кг вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ҳақида гапирди.

"Топурияни енгиш қийин бўлмайди. Чунки, Арман Царукян буни қандай амалга оширишни билади. Ҳеч қандай мураккаб нарса йўқ. Шунингдек, Илия курашни ёқтирмайди. Бироқ бу ММА. Агар сиз Ислом Махачев бўлмасангиз, 70 кг даги ҳар қандай рақиб сизни курашда қийнай олади", – деди Нурмагомедов "Gorilla Fighting" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Топурия оилавий муаммолар сабаб ёзгача октагонга қайта олмаслигини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!