Нурмагомедов Тожикистонда мухлислардан бирини урди (видео)
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси россиялик Хабиб Нурмагомедов ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасига Тожикистонга қилган сафари вақтидаги видеоларидан бирини жойлаштирган.

Гап шундаки, бу видеолавҳада мухлислардан бири спортчидан тана қисмига зарба беришни сўрайди. Хабиб эса ўз навбатида буни рад қилмайди. У билан суҳбатлашиш чоғида танасига кутилмаган зарбани йўллайди. Спортчининг бу айёрона, бироқ енгил зарбасини йиғилганлар кулгу билан кутиб олишди.