Нурсултон Рўзибоев "Brave FC" промоушенида 17 йил аввал бўлган воқейликни такрорладими?
11 март куни Ўзбекистон ММА оламининг етакчи вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев Баҳрайннинг “Brave FC” промоушенида дебют қилган эди. У франциялик Иброҳим Мане билан жанг қилган ва уни биринчи раунднинг ўзидаёқ “Slam” услуби билан нокаутга учратганди.
Эътиборлиси, ушбу услуб билан нокаут қайд этилиши мазкур промоушенда 2004 йил содир бўлган экан. Орадан 17 йил ўтиб, айнан ҳамюртимиз шундай чиройли услуб эвазига ғалаба қозонган.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини Рамазон ойидан сўнг ўтказишни режалаштирмоқда.
Фикрлар