Нурсултон Рўзибоев: Рақибим ўзгарди...У аввалгисидан ҳам тажрибали

Хабарингиз бор, 23 ноябрь куни пойтахтимиздаги энг ажойиб "Humo" аренасида GFC 20 юбилей турнири бўлиб ўтади. Унда бир қатор ҳамюртларимиз ҳам навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, Нурсултон Рўзибоев ҳам украиналик Артём Шокало билан тўқнаш келади. У ушбу рақиби ва жанг аввалидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Куни кеча рақибим ўзгарди. Аслида украиналик Василий Новиков билан жанг қилишим керак эди. У машғулотлар жараёнида жароҳат олганлиги сабабли, энди яна бир Украина вакили Артём Шокало билан жанг қиламан. Артём Василийдан ҳам тажрибалироқ саналади. У 30 дан ошиқ жангларда иштирок этган. 26 та ғалабани қўлга киритиган. У “партер” ва қўл-оёқда ҳам ажойиб ҳаракат қилади.
Бўй борасида ҳам деярли тенгмиз. 84 кг вазн тоифасида жанг олиб борамиз. Бир сўз билан айтганда барча жиҳатдан тенглик юзага келган. 

 Биз ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ниятимиз барчани хурсанд қилиш. Қолаверса, юртдошларимиз кўз ўнгида, юртимизда октагонга чиқамиз. Ўйламанки, бизга ишонч билдирганларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.