
Нусратбек Тоҳиров - "Thailand Open" чемпиони!
Айни пайтда "Thailand Open" турнирининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтмоқда.
-85 кг да ҳамюртимиз Нусратбек Тоҳиров ва мезбон боксчи Жаккапонг Ёмхот чемпионлик учун ўзаро кураш олиб борди.
Вакилимизнинг катта устунлигида кечган баҳс ҳисобда ҳам ўз аксини топди ва якунда чарм қўлқоп устамиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Сабина Бобоқулова ҳамда хитойлик Ву Ю қарама-қаршилиги кутмоқда.
Фикрлар