Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини ушбу саҳифада матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Беллашувнинг хавфли вазиятларини ўз вақтида ўқиб бориш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Ньюкасл

  • Люк Шоу 2' (автогол)

Премьер-лига 5-тур

18/10/2020, 01:00

1
:
4
Тугади

Ман. Юнайтед

  • Харри Магуайр 23'
  • Бруну Фернандеш 86'
  • Аарон Уан-Биссака 90'
  • Маркус Рэшфорд 90'

Стадион: St James' Park 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорд ҳам гол уриб кетмоқда. Дерлов 4 та гол ўтказиб юборадиган ўйин кўрсатмаганди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уан-Бисакка дебют голини урмоқда. 

  • 86'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш Рэшфорднинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.

  • 80'

    Магуайрнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    Жеймс ўрнига ван де Бек майдонга туширилди.

  • 73'

    Жоэлинтон ўрнига Фрейзер майдонга туширилди.

  • 71'

    Рэшфорднинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 69'

    Фред ўрнига Погба майдонга туширилди.

  • 66'

    Дерлов Рэшфорднинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини қайтарди. 

  • 61'

    Уан-Бисакканинг зарбасини Дерлов ушлаб олди.

  • 59'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Шелви муқаррар голни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.

  • 58'

    Фернандешнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Дерлов қайтарди.

  • 57'

    Ҳа, пенальти. Льюис Маркуснинг оёғини босиб олди.

  • 56'

    Рэшфорд жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ВАРни кўрмоқда.

  • 54'

    Хендрикнинг зарбаси чиқмади. Яхши имконият қўлдан бой берилди.

  • 51'

    Де Хеадан супер сейв. Жуда яқин масофадан берилган зарбани посбон қайтарди.

  • 49'

    Хайден ўрнига Шер майдонга тушди.

  • 48'

    Хайденга тиббий ёрдам олди.

  • 47'

    Фернандешнинг узатмаси Рэшфордгача етиб бормади.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Жеймснинг зарбаси анча кучсиз чиқди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Рэшфорднинг зарбасини Дерлов қайтарди.

  • 40'

    Дерлов жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди.

  • 38'

    Рэшфорд тиббий ёрдам олмоқда.

  • 37'

    Жеймс сариқ карточка олди.

  • 36'

    Уан-Бисакканинг узатмаси кутилмаганда дарвоза томон йўл олди. Дерлов ўз ўрнида.

  • 35'

    Магуайрнинг зарба беришига Дерлов имкон бермади. 

  • 31'

    Де Хеа дарвоза устуни билан тўқнашиб кетди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 30'

    Сен-Максименнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Де Хеа бир амаллаб қайтарди. Устун ҳам ёрдам бергандек туюлди.

  • 26'

    Сен-Максимен рейдлари билан ажралиб турибди. Яна бир юриши ҳимоячилар томонидан кўпчилик бўлиб тўхтатилди.

  • 23'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Магуайр бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди.

  • 22'

    Шелвининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Ноқулай вазиятда турган футболчини тушунса бўлади.

  • 19'

    Фернандешнинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 16'

    Рэшфорд яқин бурчакни нишонга олди. Ноаниқ.

  • 14'

    Рэшфорднинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 13'

    Рэшфорднинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қйўмади. 

  • 10'

    "Манчестер Юнайтед" рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда.

  • 7'

    Жеймснинг зарбаси ўхшамади.

  • 4'

    Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 2'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Крафтнинг узатмаси ҳимоячилардан бирига тегиб, дарвозага кириб кетди. Шоу автогол муаллифи.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 5-турининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги баҳси "Ньюкасл" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу тўқнашувни матнли трансляция усулида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар