"Ньюкасл" Эдди Хауга шарт қўйди
Abdukarim Atayev
Эдди раҳбариятнинг бу шартини қабул қилди
"Ньюкасл" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эдди Хауга қатъий ултиматум қўйди. Бу ҳақда "Independent" нашри маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, англиялик мутахассис жамоани ЕЧЛга олиб чиқиши шарт. Агар "қарғалар" АПЛ турнир жадвалида ЕЧЛ зонасига кира олмаса, раҳбарият мураббийни ишдан бўшатади. Эдди раҳбариятнинг бу шартини қабул қилди ва унга рози бўлган.
Маълумот учун, "Ньюкасл" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 26 та учрашувида 36 очко жамғарган холда 10-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)