"Ньюкасл" "Барса" ва "Бавария" футболчиларига харидор

"Ньюкасл" клуби селекция бўлими янги мавсумда жамоани кучайтириш борасида жиддий иш олиб бормоқда.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, "қарғалар" раҳбарияти ёзда эркин агентга айланадиган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратади. Бу борада уларнинг мақсади "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2023 йилга қадар амал қилади. Шунингдек, клуб "Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюле трансфери устида ҳам иш бошлаши мумкин. Боиси, германиялик футболчи келаси мавсум эркин агентга айланади.

Аввалроқ, "Ньюкасл" "Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳамда "Барселона" ҳимоячиси Клеман Ланглега ҳам харидор эканлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!