"Ньюкасл" Бенитес билан шартномани узайтирмоқчи

  • 21 марта, 2019, 09:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Ньюкасл" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитесга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш лозимки 58 ёшли испаниялик мутахассиснинг “қарғалар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. У жамоани 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бенитес жамоа раҳбариятининг трансфер сиёсатидан норози бўлаётгани ва шу сабаб "Ньюкасл"дан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, "Ньюкасл" айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 35 очко билан 13-ўринни эгаллаб туради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию