“Ньюкасл” беш мураббийдан қай бирини танлайди?

“Ньюкасл” раҳбарияти Англия премьер-лигаси аутсайдерини юқори мақсадлар учун курашадиган жамоага айлантира оладиган мураббий қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳозирча уланинг рўйхатида беш нафар мутахассиснинг номи қайд этилган. “Ньюкасл” янги жамоани шакллантириш масъулиятини Стивен Жеррард, Люсьен Фавр, Грэм Поттер, Брендан Рожерс ва Паулу Фонсека каби мутахассислардан бирига топширмоқчи.

Аввалроқ, италиялик машҳур мураббий Антонио Конте уларнинг таклифини қабул қилмаган эди.

Янги тайинланадиган бош мураббий зиммасига биринчи навбатда, таркибни рақобатбардош футболчилар билан тўлдириш, жамоани муваффақиятлар сари етаклайдиган ўйин услубини шакллантириш каби вазифалар юкланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!