"Ньюкасл" бош мураббийи "Барселона"га қарши ўйинни жуда муҳим деб ҳисобламоқда
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу ўйин клубнинг сўнгги йиллардаги энг муҳим баҳсларидан бири ҳисобланади.
"Бу — клубимиз янги тарихидаги энг катта ўйин. Биз айнан шу руҳият билан майдонга чиқишимиз керак. Ўйиннинг аҳамиятини тўғри қабул қилиш ва ўзимизни тайёрлаш аввалги учрашувларда бизга ёрдам берган.
Андердог сифатида майдонга тушиш ҳам бизга фойда берган ҳолатлар бўлган. Барча имкониятлар рақиб томонида бўлган пайтларда ҳам биз психологик жиҳатдан тўғри ёндашувни топа олдик. Бу сафар ҳам шу жиҳатлардан фойдаланишимиз керак.
Гуруҳ босқичидаги ўйинда биз ёмон ҳаракат қилмаган эдик. Рақиб ҳам яхши ўйнаганди. Айниқса биринчи бўлимда бизда хавфли вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса имкониятларини голга айлантира олди.
Уларнинг ярим ҳимоя чизиғи ўйинни жуда яхши назорат қилди ва учрашув тақдирини ҳал қилди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, лекин уларни йўқотиб қўйдик", — деди Хау УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, дастлабки учрашув 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси соат 01:00'да старт олади.
Фикрлар