"Ньюкасл" ЧЛнинг энг ёш мураббийини жамоа бошқарувига олиб келмоқчи
Daily Mail нашри хабарига кўра, "Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Ньюкасл" бош мураббийлиги учун номзодлар қаторига киритилди.
Яқин вақтлар ичида клуб эгалари ўзгариши кутилаётган "Ньюкасл" бунгача Маурисио Почеттино хизматларига қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Нагельсманн қўли остида "Лейпциг" Германия чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар