
"Ньюкасл" "Ливерпуль"нинг таклифини рад этди
Англиянинг "Ньюкасл Юнайтед" клуби "Ливерпуль"нинг ҳужумчи Александр Исак трансфери бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
"Ливерпуль" "Ньюкасл"га мурожаат қилди ва тахминан 120 миллион фунт стерлинг (138 миллион евро) эвазига келишувга қизиқиш билдирди, клуб таклифи рад этилди.
"Ньюкасл" Исак билан келаси ёзда кетиш бандини ўз ичига олган яхшиланган шартнома тузишга ҳаракат қилди ва уни жамоадошлари орқали қолишга кўндирди, аммо футболчи ўз позициясини ўзгартирмайди. Исак ёзда "Ньюкасл"ни тарк этмоқчи ва ўзининг собиқ жамоаси "Реал Сосьедад" базасида машғулот ўтказмоқда, Эдди Ҳау жамоаси эса Жанубий Кореяда Осиё бўйлаб мавсумолди сафарида.
Комментарии