"Ньюкасл" сафида топ ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин

"Ньюкасл" "Пари Сен-Жермен"нинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Янги инвесторга эга бўлган англияликлар ёзда эркин агент мақомини оладиган супер тўпурар учун йилига 11-12 миллион евро атрофида маош таклиф қилишга тайёр.

"Ньюкасл" билан бир қаторда Кавани учун "Интер" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда уругвайли футболчи парижликлар сафида 14 та ўйинда 4  та гол киритиб, Франция чемпиони унвонини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!