"Ньюкасл" Триппьер борасида бир қарорга келди
"Ньюкасл" ҳимоячи Киран Триппьерни сақлаб қолмоқчи. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, "оқ-қоралар" 33 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Триппьернинг амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Агар шартнома узайтирилмаса, "Ньюкасл" футболчини бир йил ичида текинга йўқотиб қўймаслик учун уни келаётган ёзда сотиб юборган бўларди.
Маълумот учун, 2023/2024 йилги мавсумда Киран 36 та расмий ўйин ўтказиб, битта гол ва ўн битта голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар