"Ньюкасл" ёзда қимматбаҳо футболчини олиб келмоқчи

  • 08 Mar 03:11
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германиянинг "Байер" жамоаси вингери Мусса Диаби ёзда "Ньюкасл" сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда. 

Англия клуби  франциялик футболчини бир неча ойдан бери кузатиб келмоқда. "Қарғалар" у учун 50 миллион фунт стерлингдан воз кечишга тайёр. 

Леверкузенликлар ўз ўйинчисини 75 миллион фунтга баҳоламоқда. Худди шу миқдордаги пулни "Байер" "Челси" таркибига ўтган Хаверц трансферидан олганди. 

Жорий мавсум Мусса Бундеслига доирасида 21 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ҳамда 7 та самарали узатма муаллифига айланди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!