"Ньюкасл"га қарши ишончли ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов неча баллга лойиқ кўрилди?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Англия Лига кубогининг илк тўқнашувида "Ньюкасл Юнайтед"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жавоб ўйинидан олдин ўзи учун қулайлик яратиб олди. Беллашувни Ўзбекистон терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлаб 90 дақиқа ҳаракат қилишга муваффақ бўлди. 
 
Тўқнашувдан сўнг эса бир неча машҳур статистик порталлар футболчимизга турлича баллар қўйишди. Вакилимизга қўйилган баллар билан танишинг
 
"Fotmob" вакилимизни 8.0 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 8.1 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 7.6 балл берди. 
 
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги беллашувини 17 январь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади. 

Tecno

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!