"Ньюкасл"нинг биринчи катта хариди маълум

"Ньюкасл" "Атлетико"нинг англиялик ҳимоячиси Киран Триппьер билан шартнома имзолашига ишончи комил. 

Якуний таклиф 25 миллион евродан иборат, шунингдек, бонуслар ҳам мавжуд. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Трипппьернинг ўзи ҳам Премьер-лигага қайтишни истамоқда. Айни вақтда Мадрид клуби унга ўринбосар қидиришни бошлаб юборди. 

Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига ва Чемпионлар лигаси доирасида 17 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!