"Ньюкасл"нинг нархи маълум, келаси ҳафта ҳужжатлар расмийлаштирилади
"Янги қаср эгалари" келаси ҳафтада араб шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг тасарруфига ўтади. Клубнинг айни пайтдаги эгаси Майкл Эшли 300 миллион фунт стерлингга "Ньюкасл"ни сотишга рози бўлди. Потенциал эгалар энди капиталнинг ишончлилигини синовдан ўтказмоқдалар. Томонлар ўзаро келишиб олишса, "Ньюкасл" янги эгаси фойдасига расмийлаштирилади.
Шу тариқа, жамоа премьер-лигадаги энг бой раҳбарга эга бўлмоқда.
Фикрлар