О, Элдор, сен жуда тезкор экансан!

Элдор Шомуродов А Сериянинг 27-турида “Женоа”нинг “Специя”га қарши ўтказилган учрашувида захирадан майдонга тушиб, чемпионатдаги тўртинчи голини киритди. Дебют мавсум учун ёмон кўрсаткич эмас.

Гол урилган вазиятда Элдор ҳимоячидан ортда турганига қарамай, тезкорлиги эвазига ундан ўзиб кетди ва тўпни эгаллаб олиб, мукаммал зарба эвазига супергол урди. Бу унинг Италиядаги голлари орасида энг чиройлиси бўлди, деганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Италиялик мухлислар Элдор Шомуродовнинг ушбу голини қизғин муҳокама қилмоқда.

SPORTS.uz “Женоа” ишқибозларининг ижтимоий тармоқларда Шомуродов ҳақидаги фикрларини жамлади ва эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Pippo Rossini

Шомуродовни жамоада сақлаб қолиш керак, у “Специя”га ажойиб гол урди ва ғалабани мустаҳкамлади. Элдор юқори классли ҳужумчи. 30 метр масофага тўпни олиб ўтиб, гол уриш кўпчиликнинг қўлидан келмайди.

Mario Pasquali

Бугун Элдор яхши ўйнади, лекин ҳар доим ҳам шундай ҳаракат қилмайди.

Pippo Rossini (Mario Pasquali фикрига жавобан):

Элдорга тўғри баҳо бера олиш керак. Чемпионатнинг биринчи ярмида вақтини мослашишга сарфлади. Ҳозир ҳолати билан аввалгисини солиштириб бўлмайди. Уни меҳнатига яраша баҳолайлик.

a970b3d82cbd6dd41a350232e4d2f746

Dott Tini:

Элдор етук футболчи. Унинг ҳаракатлари менга маъқул.

Stefano Nobile Debosh:

Мен Элдорнинг доимо бошланғич таркибда ўйнаши тарафдориман.

Franca Casareto:

Элдор ҳурматга лойиқ!

Tuco Pacifico Benedicto Ramirez:

Элдор, биз билан қол!

Simonetta Pitto:

Шомуродовдан супер гол.

Andrea Croxatto:

Ажойиб тезлик ва мукаммал зарба.

Giuliana Barisone:

Элдор зўр гол урдинг, шундай давом эт.

Thomas Mezzano:

Элдорнинг танқидчилари қанисизлар?

Marco Borrini:

О, Элдор жуда тезкор экансан! Меҳнатинг учун раҳмат.

Emiliano Invernizzi:

Элдор, ўйинингга 10 баҳо. Мақсад сари олға!

Davide Delfino:

Шомуродов – камтар, самимий, меҳнаткаш ва жуда иқтидорли йигит. Урган голи унинг истеъдодидан далолат бермоқда.  Албатта, кучли лигадаги илк мавсумда пасайишлар ҳам, юксалишлар ҳам бўлади. Бу табиий ҳол. Мен Элдорнинг ишончга лойиқ эканига аминман.

177476371_4508246782519540_97629738637533317_n

Stefania Fabrizio Riccio:

Элдор чемпионат якунини безаб бер!

Stefano Nobile Debosh:

Шомуродов камтарин йигит. Қандай бўлишидан қатъи назар, у доим майдонда бўлиши керак!

Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов “махсус” термадан жой олди!

Шомуродов Италияга борганидан кейин ўзбек футболчини “реклама” қилди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
realshah77
25/04/2021 12:20
Omad Shomurodov har o'yinda wuday gol kutamiz
Ziyoviddin Usmanov
26/04/2021 09:06
O Eldor ishlaringa omad
&
Турсун Ғани
26/04/2021 00:55
ЭЛДОР ГОЛЛАРИНГ КЎПАЙСИН, СЕНГА ОМАД ТИЛАЙМАН. ЧЕМПИОНАТ ЯКУНИНИ БЕЗАБ БЕРИШИНГНИ ТИЛАКДОШИМАН. СПОРТ ФОРМАНГ ЗЎР БЎЛСА БУ ТЕРМА ЖАМОАГА ҲАМ ФОЙДА БЎЛАДИ ОМАД СЕНГА ОЛҒА ЭЛДОРЖОН.