Шомуродов Италияга борганидан кейин ўзбек футболчини “реклама” қилди!

Россия футболида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири премьер-лигада маҳорат кўрсатган футболчиларнинг Италия чемпионатига йўл олишидир. “Локомотив” етакчиси Алексей Миранчук “Аталанта”га, “Ростов” тўпурари Элдор Шомуродов “Женоа”га, “Спартак” ҳужумчиси Александр Кокорин “Фиорентина”га ўтиб кетганидан кейин навбат ЦСКА вакили Бахтиёр Зайнутдиновга келгани айтилмоқда.

Бахтиёрга МДҲ ҳудудидан чиққан футболчиларни ўзида жамлаётган “Аталанта” харидор бўлаётгани анча шов-шув бўлди. Бироқ, қозоғистонлик футболчининг кутилмаганда жароҳат олиб, сафдан чиқиши жараённи бироз секинлаштирди.

Таъкидлаш жоизки, Бахтиёр ҳам Элдор сингари футбол жамоатчилигига “Ростов”даги ўйинлари билан танилди ва кейинчалик ЦСКАга трансфер қилинди. Шомуродов билан бир пайтда “Ростов”да тўп тепган бу футболчи Қозоғистондаги этник ўзбеклардан. Футболчининг отаси Ботиржон Зайнутдинов россиялик журналистлар билан суҳбатда аждодлари Намангандан Қозоғистонга келганини маълум қилган.

photo_154009

Таниқли спорт юристи, SILA International Lawyers компанияси ҳамкори Михаил Прокопец “Аталанта” нишонида турган Бахтиёр Зайнутдинов ҳақида унга Элдор Шомуродов маълумот берганини маълум қилди.

- Мен Зайнутдиновни “Ростов”дан ЦСКА трансферини ҳал қилганман, деб айтолмайман. Биз ўйинчининг бир жамоадан бошқасига кўчиб ўтишига хизмат кўрсатганмиз, холос. Бахтиёрнинг зўр агентлари бор, биз эса трансферни юридик томони билан шуғулланганмиз.

Бахтиёр билан танишганимизда, у бизда яхши таассурот қолдирди. Аслида мен Элдор Шомуродов “Женоа”га ўтганида, ундан Зайнутдинов ҳақида кўпроқ қимматли маълумотларни эшитганман.  Ўшанда мен Элдор билан Москвага кетаётган эдим, “Ростов” шу куни  чемпионатда ўйин ўтказган ва Бахтиёр гол урганди.

Албатта, Зайнутдинов билан қалин дўстмиз, дея олмайман. Лекин менда яхши таассурот қолдиргани рост. Яқинда Алексей Миранчук билан Бергамода учрашдик. У ҳам Бахтёр “Аталанта”га келса, зўр бўларди, деган фикрни билдирди. Бахтиёрга тезроқ жароҳатидан қутилиб, аввалги савиясига қайтишини тилайман, чунки у ўз позициясида Россия премьер-лигасининг энг зўр ўйинчиларидан, - деди Михаил Прокопец.

kto-takoj-baktijor-zajnutdinov-monolog-otca_16039037611865800849

Маълумки, “Аталанта” ёзда бошқа клублардан бирига ўтиб кетишга яқин турган чап қанот ҳимоячиси Робин Госенснинг ўрнини босадиган футболчи қидирмоқда. Бахтиёр Зайнутдиновнинг майдондаги позицияси Госенсники билан бир хил ва ўйин услуби  ҳам ўхшашлиги учун бергамоликлар унга жиддий қизиқаётгани айтилмоқда. Буни футболчининг агенти Евгений Новиков ҳам тасдиқлади.

- Бахтиёр “Аталанта” қизиқаётган футболчиларнинг қисқартирилган рўйхатига киргани ҳақидаги хабарлар рост. Агар томонлар келишувга эришса, трансфер амалга ошади. Муҳими, италияликлар ЦСКАга расмий таклиф юбориши керак, - деди Новиков.

Элдор Шомуродов билан дўстона алоқаларга эга Бахтиёр Зайнутдинов трансфер суммаси 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. “Аталанта”да эса, бугунги кунда собиқ Иттифоқ ҳудудидан чиққан бир неча футболчи – россиялик Алексей Миранчук, украиналик Руслан Малиновский ва Виктор Коваленко тўп тепмоқда.

Мураббий яхши кўрган шогирди Шомуродовни Англияга чақирадими?

Ҳакам ўзбекистонлик легионер бурнини синдириб, уни нокаут қилганини айтди!

“Юве” нишонидаги Шомуродов рақобатга дош беролмаяпти!

Шомуродовга қарши ўйнаган Роналду футболкасини нега отиб юборди?

Роналду Элдорни кутмоқда. “Ювентус” Шомуродов номзодига қайтди

Шомуродов ўйнаётган чемпионатда қўзғолон: “Ювентус”, “Интер” ва “Милан” А Серияни тарк этсин!

Ўзбек миллатига мансуб футболчи Шомуродов ортидан Италияга ўтишга яқин!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар