Ўйин пайтида 15 ёшли футболчи ўлдирилди
Бразилиянинг Масейо шаҳрида «Сентро Спортиво Алагоано» клуби ёшлар жамоаси аъзоси, 15 ёшли футболчи Микаэл Леандро да Силва ўртоқлик учрашуви пайтида отиб ўлдирилди.
Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ўқ узишга ноқонуний моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакиллари қўл урган. Ҳалок бўлган ўсмирдан ташқари яна бир неча киши яраланган. Фуқаролик полицияси ходимлари ҳодиса гувоҳларини сўроқ қилишни бошлаган.
- Ёш Микаэлнинг вафотидан жуда қайғудамиз. Ушбу оғир дамларда унинг дўстлари ва оиласига чуқур таъзия билдирамиз. Мазкур шафқатсиз жиноят тўлиқ тергов қилиниши ва очилишига масъул идоралар эришишига умид қиламиз, — дейилади Globo нашри келтирган футбол клуби баёнотида.

Фикрлар