Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Ўзбек қизи рақибасини икки марта нокдаунга учратиб, финалга йўл олди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бу қиздан жаҳон чемпионлигини кутамиз

Будвада (Черногория) ўтказилаётган 19 ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасидаги 2026 йил бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финалида қозоғистонлик боксчи Мадира Жумакан рингга кўтарилди, деб хабар беради Sports.kz.

51 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги ярим финал жангида Жумакан ўзбекистонлик Назокат Мардоновага қарши баҳс олиб борди. Уч раунд якунига кўра ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчига берди (5:0). Биринчи ва иккинчи раундларда рефери Мадира Жумаканга нисбатан биттадан нокдаун санади. Шу тариқа Мардонова финалга йўл олди, қозоғистонлик спортчи эса жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлди.

19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги 2026 йил жаҳон чемпионати 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида ўтказилмоқда. Мусобақада 69 та миллий федерациядан 474 нафар боксчи иштирок этяпти. 

Қизлар ўнта вазн тоифасида жанг қилмоқда, чемпионлик унвонлари учун ҳал қилувчи финал поединглари 27 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ