Ўзбекистон бокс афсонаси профессионал рингга қайтмоқда

  • 01.09.2026 19:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик машҳур боксчи Ҳасанбой Дўсматов Россияда фаолият юритувчи менеджерлик компанияси - Premier Boxing Academy билан шартнома имзолади. 

Маълумотларга кўра, машҳур спортчининг навбатдаги жанги октябрь ёки ноябрь ойларида IBA.Pro лойиҳаси доирасида ўтказилиши кутилмоқда.

«Қарши олинг — Ҳасанбой Дўсматов! Ўзбек бокси афсонаси, икки карра олимпия чемпиони ва Вэл Баркер кубоги соҳиби “Premier Boxing Academy” билан шартнома имзолади.

Иккита Олимпиада “олтини”, жаҳон чемпиони унвони ва Осиё чемпионатларидаги уч карра ғалаба — бу унинг ҳайратланарли йўлининг фақат бир қисми, холос. Бундай юксак натижаларга эришган спортчи энди бизнинг жамоамиз сафига қўшилганидан жуда мамнунмиз», — дейилади PBA баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, профессионал рингда Ҳасанбой Дўсматов 7 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган (уларнинг 5 тасини нокаут билан якунлаган). 

Ҳаваскорлар ўртасидаги фаолияти эса янада муваффақиятли: Дўсматов икки карра олимпия чемпиони ва жаҳон чемпиони, уч марта Осиё чемпиони бўлган, 2022 йилда эса Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!