Шомуродов африкалик тўпурарлар орасида қолиб кетди
Туркия чемпионатида тўпурарлар баҳси ҳам тобора қизғин давом этмоқда. Бу ёзда турк клублари жаҳон футболида ном қозонган юлдузларни олиб келгани билан боғлиқ.
Ўтган мавсумда Суперлигада тўпурар бўлган Элдор Шомуродов ва Поль Онуачу орасида фақат ўзбек легионери "Олтин бутса" учун курашни давом эттирмоқда, нигериялик ҳужумчи голсиз сериясига чек қўя олгани йўқ. Аммо тўпурарлар пойгасида бошқа номлар пайдо бўлди.
"Истанбул Башакшеҳир" клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов олтинчи турда "Генчлербирлиги"га қарши ўтказилган учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шу тариқа Элдор янги мавсумдаги олти ўйинда олти гол уришга эришди.
31 ёшли ўзбек ҳужумчисининг энг кучли жиҳати унинг самарадорлиги барқарорликка боғлиқ эканида. Шомуродов деярли ҳар турда тўп киритяпти. Янада аниқ айтадиган бўлсак, олтита баҳсдан бештасида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Турк лигаси экспертлари "Истанбул Башакшеҳир" охирги икки мавсумда Элдор Шомуродовга суяниб қолганини очиқчасига тан олмоқда. Жамоа қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, ўзбек легионери мунтазам гол уришни уддалаяпти.
Ҳозирча, Суперлига тўпурарлари пойгасида фақат икки футболчи - "Трабзонспор"нинг жаҳонга машҳур мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва кутилмаганда чемпионат пешқадамига айланган "Амедспор"нинг нигериялик форварди Гифт Орбан еттитадан гол билан Элдор Шомуродовдан юқорида турибди.
Суперлиганинг энг қиммат ўйинчиси Виктор Осимхен ҳисобида ҳам Элдор каби олтита гол бор. Нигериялик машҳур юлдуз жароҳати туфайли ўйинларда иштирок эта олмаяпти. Бир қарашда Элдор Шомуродов тўпурарлар баҳсида африкалик чарм тўп усталари орасида қолиб кетгани яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, Италия ва Испания чемпионатларида ўйнаб, яна Туркияга қайтган косоволик ҳужумчи Ведат Мурики ҳам "Фенербаҳче" учун олтита гол урди.
"Олтин бутса" рейтингининг кейинги поғонасида "Бешиктош" таркибида бешта гол урган сербиялик машҳур юлдуз Душан Влахович бормоқда ва тўпурар номи учун курашни давом эттиряпти.
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйнамоқчи
Даҳшат! Иккита гол урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ҳусанов, Шомуродов, Каримов жойида! Каннаваро терма жамоага янги номларни чақирди!
Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ ўйинни “ёндириб” ташлади
Махачқалъанинг “Динамо” клуби ўйинчиси илк бор Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди

Фикрлар