Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Европада Ўзбекистон терма жамоасининг янги юлдузига эътибор қаратишди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Легионеримизнинг ўйини очилиб бормоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли ҳимоячи Беҳруз Каримов Швейцария чемпионати 9-туридан ўрин олган сафар учрашувида «Лугано» таркибида «Лозанна»га қарши ўйинда голли узатма муаллифига айланди. 

Учрашув мезбонлар учун омадсиз якунланди — «Лугано» 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Каримов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 52-дақиқада жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди. 

Жарима зарбасидан кейин у ўнг қанотда рақибини бир неча финтлар билан ортда қолдириб, аниқ узатма йўллади. Суперпасни қабул қилган Ханнес Делькруа бош билан зарба бериб, хет-трикни расмийлаштирди. 72-дақиқада Бехруз майдондаги ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Бунгача Делькруанинг дастлабки икки голини 35 ва 48-дақиқаларда урган эди. Учрашувдаги сўнгги гол эса «Лозанна» ҳимоячиси Карим Соу томонидан ўз дарвозасига киритилди.

Ўзбекистонлик футболчининг голли узатмаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда ва унинг видеоси тез тарқаляпти. 

«Лугано»га ўтганидан бери Беҳруз Каримов барча мусобақалар доирасида еттита ўйин ўтказди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта голли узатма амалга оширди. Унинг Швейцария клуби сафидаги илк голи 16 сентябрь куни «Санкт-Галлен»га қарши баҳсда (4:1) урилган эди.

Тўққиз турдан сўнг «Лугано» 25 очко жамғариб, Швейцария чемпионати жадвалида якка етакчилик қилмоқда. Жамоа «Янг Бойз»дан олти очкога олдинда бормоқда, ҳисобида саккизта ғалаба ва битта дуранг бор. 

Кейинги учрашувни «Лугано» 10 октябрь куни ўз майдонида «Люцерн»га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.

Тошкентга қайтса, Абдуқодирнинг уйига бораман! Қозоғистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида қизиқ гапларни айтди

Хайр, Ҳусанов! “Манчестер Сити” Абдуқодирни кетганлар рўйхатига қўшди

Шомуродов африкалик тўпурарлар орасида қолиб кетди

Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйнамоқчи

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ