Ўзбекистоннинг Европа жамоасига қарши ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Венгрия миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Беллашув Венгриянинг Будаэрш шаҳрида бўлиб ўтди ва меҳмонлар минимал ҳисобда – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон футзал федерацияси маълумотига кўра, учрашувда ягона гол муаллифи Илҳомжон Ҳамроев бўлди. У рақиб дарвозасини 11-дақиқада ишғол этди.

Иккинчи бўлимда Венгрия терма жамоаси ҳужумларни кучайтирди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Учрашувнинг сўнгги беш дақиқасида мезбонлар дарвозабон ўрнига бешинчи майдон ўйинчисини туширишди, бироқ бу ҳам натижани ўзгартиришга ёрдам бермади. Ўйин охирида Ўзбекистон терма жамоасини дарвоза тўсини ҳам қутқариб қолди.

Футзал бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллаб турган бўлса, Венгрия 30-поғонада жойлашган. Венгрия футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 19 сентябрь куни шу майдонда терма жамоалар ўртасида яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Беллашув маҳаллий вақт билан соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!