Ўзбеклар билан "ҳаёт учун ўйин" бўлади! Конго бош мураббийи Ўзбекистоннинг кучли томонини айтди
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг "К" гуруҳида охирги икки поғонани эгаллаб турган Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларида ҳам плей-оффга чиқиш имконияти бор.
Гуруҳдаги иккинчи турда ҳар икки терма жамоа ютқазди. Конголиклар Колумбияга кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиш имкониятини бой берди. Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаси бош мураббийи Себастьен Десабр Колумбияга қарши ўйиндаги мағлубият ва навбатдаги — Ўзбекистон билан бўладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.
- Бу мағлубиятни қабул қилишимиз, бошимизни баланд тутиб, имкони борича тезроқ курашга қайтишимиз керак. Албатта, дуранг қайд этганимиз яхши бўларди, лекин тан олиш лозимки, Колумбия кучлироқ эди. Улар тўпни жуда яхши назорат қилди, биз эса ўйинга кеч киришдик. Иккинчи бўлимда анча яхшироқ ўйнадик, аммо бу футбол. Ҳозир бўлган воқеани таҳлил қилиб, олдинга ҳаракатланишимиз лозим, — деди Десабр.
Унинг сўзларига кўра, жамоа Португалияга қарши биринчи ўйинда ўзининг илк голини урганидан мамнун ва буни муҳим тажриба сифатида қабул қилмоқда.
- Биринчи голимиздан хурсандмиз ва буни тажриба орттиришнинг бир қисми, деб қабул қиламиз. збекистонга қарши учрашув осон бўлмайди, чунки улар яхши ҳимояланади. Лекин биз майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Ҳозир энг муҳими — дам олиш ва куч-қувватни тиклаш, — дея қўшимча қилди мураббий.
Конго Демократик Республикаси футбол федерацияси бош котиби Лилиан Тшимпумпу ҳам жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига қарши учинчи тур учрашуви олдидан ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Биз жуда қийин гуруҳга тушдик ва аллақачон мусобақанинг асосий фаворитларига қарши ўйнаб бўлдик. Энди Ўзбекистон билан бўладиган баҳсни терма жамоамиз учун “ҳаёт ўйини”, деб аташ мумкин ва буни футболчиларимиз ҳам очиқ айта бошлашди.
Менимча, айнан бизга қарши учрашувда улар шу турнирдаги энг яхши ўйинини намойиш этишга ва илк очколарини қўлга киритишга ҳаракат қилади, – дея таъкидлади Лилиан Тшимпумпу.
Ҳозирча Конго Демократик Республикаси терма жамоаси 1 очко билан "K" гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. 6 очко тўплаган Колумбия пешқадамлик қилмоқда. 4 очкога эга Португалия иккинчи поғонада. Ҳисобида ҳали очко йўқ Ўзбекистон эса гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.
АҚШ мезбонлик қиладиган Конго — Ўзбекистон учрашуви 28 июнь куни Тошкент вақти билаг соат 4:30 да бошланади.
Суперклуб Шомуродов учун учта юлдузини ва пул таклиф қилди!
Эссиз, Ҳусановнинг кўз ёшлари: Ўзбекистон муваффақиятсизлигининг учта катта сабаб очилди
Беҳруз Каримов Роналду билан бирга мундиал рекордчиси бўлди

Фикрлар