ОАВ: "Ливерпуль" ёзда 10 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Англиянинг "Ливерпуль" жамоаси ёзда 10 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин.

Британия ОАВ хабар беришича, бош мураббий Юрген Клопп таркибдаги айрим футболчилар билан хайрлашмоқчи. Булар, дарвозабон Симон Миньоле, ҳимоячилар Жоэль Матип, Натаниэль Клайн, Альберто Морено, ярим ҳимоячи Адам Лаллана, Марко Груйичем, ҳужумчилар Овие Эджария, Даниэль Старриж ва Дивок Оригидир.

Маълум бўлишича, мавсум якунига етганидан сўнг Клопп ушбу футболчилар борасида клуб раҳбарияти билан гаплашиб олмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!