Обамеянг 5 та гранд клуб ўртасида талаш бўлмоқда

  • 26 апрель, 2020, 17:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли габонлик футболчи учун курашда айнан “нерадзуррилар” фаворит сифатида тилга олинмоқда. Бироқ, "Интер" ўзининг аргентиналик форварди Лаутаро Мартинес жамоадан кетган тақдирдагина Обамеянгни сотиб олиши мумкин.  Мартинесга "Барселона", "Реал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клубларидан жиддий қизиқишлар бор.

Обамеянг эса, шу ёз "Арсенал"дан кетмоқчи. Унда "Барселона", "Реал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клубларидан таклифлар бор.

Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол уришга эришди. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!