Обамеянг Марко Ройсга етиб олди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши учрашувда ўз ҳисобига дубл ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, габонлик футболчи бу билан ўзининг “Боруссия” сафида еврокубоклардаги голлари сонини 25тага етказиб олди ва жамоадоши Марко Ройсга етиб олди.

Ушбу футболчилар айни дамда дортмундликларнинг еврокубоклардаги тўпурарларига айланиб туришибди.

Бундан ташқари Обамеянг ЕЧЛда “Реал” дарвозасини 5 марта ишғол этган 3-футболчи бўлди. Бу борада у Дель Пьеро (5) ҳамда Роберт Левандовски (6) каби футболчилар билан ёнма-ён бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!