Обамеянг янги мавсумни ҳам “Боруссия”да ўтказадиган бўлди
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг келаётган мавсумни ҳам амалдаги жамоасида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар даврида габонлик футболчига “Милан”, “Челси” ва Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клублари жиддий қизиқиш билдиришган эди.

Маълумот учун, Обамеянг ўтган мавсум “Боруссия Д” сафида жами 46та баҳсда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 40та тўп киритишга мувоффақ бўлган.